...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дипломини “зашита” қилолмаган талабалар учун вазирлик комиссияси тузилади


16:42, 15.12.2018 Жамият
 4 801

ОТМлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Низомга мувофиқ, битирувчилар айрим фан бўйича, таълим йўналиши бўйича фанлараро якуний аттестация синови ҳамда битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси бўйича аттестация топширган. Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, айрим фан бўйича аттестация хорижий тилга (олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан киритилади) ўзгартирилди, шунингдек эндиликда диплом лойиҳаси ҳимояси ҳам аттестация ҳисобланади.
 
Аттестациядан ўтмаган битирувчиларининг аттестацияси олий таълим муассасасининг юқори турувчи вазирлик (идора) томонидан тузиладиган комиссияси томонидан ўтказилади. Илгари Давлат тест маркази вакиллари иштирокида ўтказилган.
 
Шунингдек, аттестация синовларида муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмаслиги мустаҳкамланди.
 
Бундан ташқари, Аттестация синовидан ўта олмаган шахс аттестация синовини кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга бўлди. Илгари фақат уч йил ичида қайта топшириш мумкин эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Низом Аттестация ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар