...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёлларни хорижга “сотиб”, ўзи Дубайда яширинган бухоролик аёл қўлга олинди


14:15, 29.01.2018 Жамият
 11 106

Лочина Ҳалимова 2011 йилдан буён Ўзбекистонга қайтмаган эди.

Дубайда аёлларни алдов йўли билан даромадли ишга жалб этиш орқали асл мақсадини яширган бухоролик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Бухоро шаҳрида яшаган 45 ёшли Лочина Ҳалимова 2011 йилдан буён БААнинг Дубай шаҳрида яширин тарзда яшаб келган.
 
У аввал бир неча аёлларни алдаб, уларнинг ишончига кириб хорижга жўнатган. Шу сабаб 2011 йилдан буён Ўзбекистонга қайтмаган эди.
 
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Лочина Ҳалимова қўлга олиниб, хориждан Ўзбекистонга экстрадация қилинди.
 
Лочина Ҳалимовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноий иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Одам савдоси Дубай Ўзбекистон фуқароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар