...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов ва бошқа миллиардерлар Brexit‘га қарши


10:46, 10.05.2017 Олам
 3 928

Бу миллиардерларга фойда бошқа минтақалар билан алоқалардан келади. Шу боис ҳам улар Brexit‘дан хавотирда.

Британияда фаолият олиб борадиган Лакшми Миттал, Роман Абрамович ва Алишер Усмонов Brexit‘ни мол-мулклари ривожи учун тўсиқ деб билишади.
 
Ўтган йил давомида британиялик 1000 нафар энг бой кишилар 14 фоиз, яъни 580 миллион фунтни Brexit тўлқини натижасида қўлга киритишди.
 
“Ўшанда ҳам бизнинг орамиздаги баъзи кишилар ЕИ дан чиқиш масаласидан жуда хавотир олишганди. Лекин кўпчилик хотиржамликни сақлашди ва бойишда давом этди. Ҳозирда вазият бошқача. Биз бу миллиардерларнинг бойиш манбаларида ранг-баранг йўлларни кўришимиз мумкин. Улардан кўпчилиги аёллар ва улар ҳар хил йўналишларда иш олиб борадилар”, деди миллиардер Роберт Уоттс.
 
Аммо шунга қарамай, 134 нафар резидент-мулкдор турли минтақаларда дунёга келган бўлса-да, улар Британияда иш юритишади. Бу миллиардерларга фойда бошқа минтақалар билан алоқалардан келади. Шу боис ҳам улар Brexit‘дан хавотирда. 
Икром Раҳмон

Теглар:Brexit Роман Абрамович Алишер Усмонов Лакшми Миттал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!