...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Алишер Узоқов “Навбаҳор”да иш бошлади


15:37, 08.10.2018 Спорт
 11 571

Алишер Узоқов клубда раҳбарлик лавозимини эгаллади.

Кеча, 7 октябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби тизимида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.
 
Эндиликда, таниқли актёр ва футбол шарҳловчиси Алишер Узоқов “Навбаҳор”да фаолият олиб боради. У клубнинг PR-директори лавозимини эгаллади. Узоқов клубнинг имижини ва унинг обрўсини янада мустаҳкамлаш ишларига бош-қош бўлади.
 
Алишер Узоқовнинг жамоага таклиф этилишига Одил Аҳмедовнинг алоқаси борми, деган саволга Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков жавоб берди.
 
“Йўқ. Алишер Узоқовнинг клубга PR-директор бўлишига Одил Аҳмедовнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Алишерни мен яхши биламан. У билан қадрдонмиз. Узоқовнинг жамоамизга фойдаси тегишига ишонаман”, деди Сариков
 
Аввалроқ, “Навбаҳор” бош мураббийи этиб, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Навбаҳор Алишер Узоқов Андрей Канчельскис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!