...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” билан ўйин “Реал” мураббийи учун охирги имконият бўлади


17:09, 08.10.2018 Спорт
 3 669

Салбий натижа қайд этилса, Лопетеги кетади. Унинг ўрнига номзод танланган.

“Реал” бош мураббийи Хулен Лопетегининг клубдаги тақдири 28 октябрь куни ҳал бўлади. Шу куни “қироллик клуби” “Барселона” билан беллашади. Агар жамоа мағлубиятга учраса, Лопетеги истеъфога чиқарилади.
 
Мазкур истеъфо амалга ошса, “Челси”нинг собиқ устози Антонио Конте Мадрид клуби мураббийи бўлади. Бу ҳақда AC хабар тарқатмоқда.
 
“Реал” клуби раҳбарияти айни вақтда ишсиз бўлган мураббийлар ичидан италиялик мутахассисни энг яхши номзод сифатида кўрмоқда. Жамоага ёзда бош мураббий сифатида тайинланган Лопетеги айни вақтда ғалабасиз серия туфайли катта босим остида қолган.
 
Маълумот учун, Испания чемпионатида “Реал” қаторасига 3 ўйинда ғалаба қозона олмади. Шунингдек, жамоа кетма-кет 4 ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Жамоа Ла лигада 8 турдан кейин жамоа 14 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда жойлашган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Реал Хулен Лопетеги Антонио Конте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!