...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тилла бола” – Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини ўтказди


10:00, 18.08.2018 Спорт
 5 905

Ўзбекистонлик боксчи учинчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

 

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчи  Шаҳрам Ғиёсов бугун, 18 август куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
 
Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги тўртинчи жангида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқди. Қувонарлиси, ўзбекистонлик боксчи учинчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи ғалабани тантана қилди.
 
Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал фаолияти давомида тўртта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
 
Ганалик Менсанинг ўтказган жанглари сони 39 тага етди. У жангларининг 31 тасида ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг қайд этган. Олтита жангда эса мағлубиятга учраган. Бугун у фаолиятидаги илк нокаутини қабул қилиб олди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!