...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Murad Buildings” раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан гаплашгандан сўнг қарорини ўзгартирди


14:22, 15.05.2018 Жамият
 9 656

Мурод Назаров Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Murad Buildings” компанияси раҳбари Мурод Назаров Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан телефон орқали мулоқотдан сўнг Юнусобод туман 8-даҳада жойлашган 17, 18, 19 ва 20 сонли кўп қаватли уйлар орасида 1,23 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой қурилиш ишларини тўхтатди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, “Murad Buildings” компанияси томонидан 1,23 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой қурилиши бошланиши бўйича ушбу ҳудудда яшовчи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ўрганиб чиқилган.
 
“Murad Buildings” компанияси раҳбари Мурод Назаров ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими билан телефон орқали мулоқот қилгандан кейин қурилиш ишларини тўхтатди. Бундан ташқари, шу ҳудудда яшовчи аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бинони ўз ҳисобидан қуриб беришга ва маҳалла фуқаролар йиғинига топширишга рози эканлигини билдирди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Murad Buildings Мурод Назаров Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар