...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Дунё уламолари мурожаати” китобиниг тақдимоти ўтказилди


10:58, 03.06.2016 Жамият
 3 576

Китобда мусулмон киши тўғри йўлдан адашмаслиги, бузғунчи кучларнинг пуч ғояларига алданмаслиги ҳақида сўз боради.

Кеча, 2 июнь Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги нашрдан чиққан “Дунё уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти орқали хабар берилмоқда.
 
Китоб тақдимотида имом-хатиблар, диний таълим муассасалари мударрис-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишган. “Дунё уламолари мурожаати” китоби тақдимотини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошлаб берди.
 
Китобда Ўзбекистон ва дунё уламоларининг турли ёт оқимлар, бузғунчи кучларга қарши билдирган жуда муҳим фикрлари жамланган. Шунингдек, ушбу китобда дунёнинг бугунги кунда ээътироф этилган забардаст уламолари томонидан ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли-туман туҳматлардан сақлаш мақсадида берилган фатволари, маърузаларидан намуналар келтирилган. Қолаверса, китобда мусулмон киши тўғри йўлдан адашмаслиги, бузғунчи кучларнинг пуч ғояларига алданмаслиги, зарурий тавсиялар ҳамда асримизнинг йирик ислом уламолари ишлаб чиққан замонавий медиа воситаларидан фойдаланиш одоблари ҳам илова қилинган.

Теглар:Дунё уламолари мурожаати Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом дини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар