...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бодомзор”даги “Мирза Юсуф” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди


18:48, 28.04.2016 Жамият
 5 723

Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар “Мирза Юсуф” масжидида пешин номозига йиғилганларга янги имом-хатибни таништиришди.

Бугун, 28 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Бодомзор” даҳасидаги “Мирза Юсуф” жоме масжидига Раҳматуллоҳ қори Сайфутдинов имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти орқали хабар берилди.
 
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар “Мирза Юсуф” масжидида пешин номозига йиғилганларга янги имом-хатиб Раҳматуллоҳ қори Сайфутдиновни таништиришган.
 
Маълумот учун, Раҳматуллоҳ Сайфутдинов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб бормоқда. У Тошкент шаҳрида “Юнусобод Оқ-тепа”, “Хўжа Аламбардор”, “Минор” каби жоме масжидларида имом-хатиб вазифасида самарали меҳнат қилган. Шунингдек, у Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўқитувчи вазифасида ҳам ишлаб келмоқда. 2011 йилда ўтказилган “Йил имоми” кўрик танлови Республика босқичининг мутлақ ғолибидир. 

Теглар:Жоме масжиди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Раҳматуллоҳ қори Сайфутдинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар