...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилди


14:46, 18.01.2019 Жамият
 2 411

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва кенг жамоатчиликнинг таклифи билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида айтилган.
 
Режалаштирилган ислоҳотларни, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштириш –“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаси этиб белгиланди.
 
Қолаверса, қуйидагилар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вазифаларига киради:
 
халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
 
жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш;
 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш;
 
режалаштирилган, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш;
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни мунтазам киритиш.
 
Умуммиллий ҳаракат раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари орасидан сайланади. Улар бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилиши кўзда тутилган. 
 

Теглар:Юксалиш Президент қарори Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар