...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тоштурма” Зангиотага кўчирилди, кийим-кечак ва озиқ-овқат қабул қилиш тўхтатилди


22:49, 17.01.2018 Жамият
 10 758

Қайд этилишича, охирги вақтда “Тоштурма”да сақланган маҳбуслар сони 2500 кишини ташкил этган. Зангиота туманидаги янги бино тўққиз блокдан иборат бўлиб, юқоридан қаралса, юлдуз шаклини эслатади.

Халқ тилида “Тоштурма” номи билан таниш бўлган Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов изолятори Тошкент вилоятининг Зангиота туманида кўчирилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” нашрининг интернет сайтида хабар берилди.
 
Хабарда маълум қилинишича, “Тоштурма”да айни дамда маҳбуслар учун уларнинг яқинларидан озиқ-овқат ва кийим-кечакларни қабул қилиш тўхтатилган, 20 нафар назоратчи қолган, холос. Қабул бир ҳафтадан кейин, яъни янги манзилга кўчиш ишлари тугагач, тикланиши айтилмоқда.
 
Қайд этилишича, охирги вақтда “Тоштурма”да сақланган маҳбуслар сони 2500 кишини ташкил этган. Зангиота туманидаги янги бино саккиз блокдан иборат бўлиб, юқоридан қаралса, юлдуз шаклини эслатади.

Теглар:Тоштурма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар