...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сифатсиз” чигитларни “растрата” қилган шахс аниқланди


18:30, 25.01.2019 Жамият
 4 624

Цех ходими жуда кўп миқдорда давлат мулкини талон-тарож қилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган текширишда давлат мулки талон-тарож қилингани аниқланган.
 
Сурхондарё вилоятидаги пахта тозалаш корхоналарининг бирида цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. гўёки сифати бузилган деган баҳона билан жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-тарож қилганлиги аниқланган.
 
С.С. белгиланган тартибда сақланмаганлиги, сифати бузилганлиги натижасида экиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган 5 турдаги умумий қиймати 214,4 млн сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Чигит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар