...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қўқон-1912” футболчиси ва яна 27 нафар йигит “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди


20:51, 29.06.2018 Жамият
 4 137

Молия вазирлиги “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв Республикада фаолият олиб бораётган йигитларни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқулланган.
 
“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати
 
Мамбетназаров Исламбек Муратбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийи.
 
Сагатов Сабур Бахтияр ули - Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги “Комсервис Шуманай” хусусий корхонаси директори.
 
Мусабоев Шахризод Тўйчибек ўғли - Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Олтин ер ҳимоя” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси.
 
Холдаров Иқболжон Боходиржон ўғли - Андижон давлат университетининг 3-босқич талабаси.
 
Рахмонов Шерзод Толибович - Бухоро вилояти Пешку туманидаги “Ҳамро Рахмон чорва” фермер хўжалиги бошлиғи.
 
Ҳайдаров Мухаммад Шамсиддин ўғли - “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилояти Шофиркон тумани бўлими аъзоси, ёғоч ўймакор уста.
 
Исроилов Отабек Батирович - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Жиззах темир йўл масофаси етакчи муҳандиси.
 
Холйигитов Беҳзод Мардибой ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм мутахассиси (Жиззах вилояти).
 
Абдисалимов Абдималик Боходир ўғли - Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси.
 
Турсунов Жаҳонгир Юсуп ўғли - Республика дизайн коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Қашқадарё вилояти).
 
Ғаффоров Иброҳимжон Қобилжон ўғли - Навоий вилояти Кармана туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси.
 
Қудратов Истам Сафар ўғли - “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг Марказий кон бошқармаси электрочилангари.
 
Муродуллаев Сарварбек Жавлонбек ўғли - Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 4-босқич талабаси.
 
Юсупов Мухаммадхон Олим ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Республика ёш ижодкорлар Кенгаши етакчи мутахассиси (Наманган вилояти).
 
Аликов Камолжон Камтар ўғли - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Регистон Камолжон” хусусий корхонаси раҳбари.
 
Баҳромов Илҳом Исмоил ўғли - Республика олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Самарқанд вилояти).
 
Каюмхужаев Одилхужа Икромхужа ўғли - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4-босқич талабаси (Сирдарё вилояти).
 
Хамдамов Жавлонбек Бахтиёр ўғли - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти).
 
Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Сурхондарё вилояти).
 
Тухташов Санжар Кароматович - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Термиз шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ёнғин ўчирувчиси.
 
Сабриддинов Аслиддин Диёриддин ўғли - Тошкент вилояти Паркент агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси.
 
Султонов Отабек Қурбонбой ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи 3-босқич ўқувчиси (Тошкент вилояти).
 
Рустамов Ойбек Ровшанжон ўғли - Фарғона вилояти “Қўқон-1912” профессионал футбол клуби аъзоси.
 
Хошимов Қобилжон Қосимжонович - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳарбий қисм взвод командири (Фарғона вилояти).
 
Аллабергенов Зафар Улуғбекович - Урганч давлат университетининг 1-босқич талабаси.
 
Эгамберганов Хакимбой Кудрат ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти).
 
Абдулбоқиев Жамшид Фозил ўғли - Тошкент шаҳар Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 17-ИИБ профилактика инспектори.
 
Шукуров Ровшанбек Абдурахманович - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими (Тошкент шаҳри).
 
Маълумот ўрнида, “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганларга “Ёшлар куни” арафасида ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади. Молия вазирлиги “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мард ўғлон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар