Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ушбу жониворни овлаш қатъиян ман этилган.
Қўшни давлат фуқароси Г.Беков йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, қиймати 8 млн сўмлик 1 дона қўнғир айиқ терисини яширинча олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, қўнғир айиқ — республикамиз фаунасининг ноёб турларидан бири. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган ушбу жониворни овлаш эса қатъиян ман этилган.