...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўздонмаҳсулот”нинг порахўр раиси Сурат Ҳайдаров куёви билан бирга ҳибсга олинди


20:23, 14.07.2018 Жамият
 10 112

Сурат Ҳайдаров ва куёви Жамшид Шарипов ҳибсга олинди.

“Ўздонмаҳсулот” АК бошқарувининг собиқ раиси Сурат Ҳайдаров порахўрликда ва куёвига асоссиз ваколат берганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.
 
Маълум бўлишича, Сурат Ҳайдаров мансабдан ўз манфаати йўлида фойдаланган ва шу йўл билан қариндошларини ишга жойлаган. Шунингдек, Ҳайдаров вилоятлардан бирига хизмат сафари давомида дон маҳсулотлари нотўғри сақланаётганига гувоҳ бўлиб, бу вазиятни тўғрилаш ўрнига, таклиф этилган пулни олишни маъқул кўрган.
                  
Жиноятларда унга доимий куёви Жамшид Шарипов ёрдам бериб келган. Тизимдаги бошқа муаммоларда ҳам “сизу биздан жизу биз яхши” мақолига амал қилинган.
 
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари у олган поралар миқдорини аниқлаштиришмоқда, Ҳайдаров ва Жамшид Шарипов эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.
 
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан “Ўздонмаҳсулот” структур корхоналари раҳбарларига берилган мукофот пулларининг умумий миқдори аниқланмоқда.
 
Маълумот учун, Сурат Ҳайдаров 2017 йилнинг 21 февраль куни “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқарув раиси этиб тайинланган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Туробжон Жўраев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва жиноий ҳаракатларни амалга оширганлиги учун қамоқга олинган эди.
Ориф Умиров

Теглар:Ўздонмаҳсулот Сурат Ҳайдаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар