...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Ёшлар” телеканалида Аҳмадбой ҳақида янги кўрсатув намойиш этилади


19:25, 29.06.2016 Жамият
 13 690

Айтилишича, “Аҳмад васвасаси” номли кўрсатувдан Аҳмад Турсунбоевни сўроқ қилиш жараёни ҳам ўрин олган.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Чиноз тумани “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғини Навоий кўчаси 85-уйда яшовчи фуқаро Турсунбоев Аҳмаджон Ҳамидович ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Турсунбоев бир неча йиллар давомида йилига камида 100 фоизлик дивиденд тўлаш, яъни икки баробар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, жуда катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган. Бундан ташқари, “тадбиркор” йилига 40 фоизлик устама тўлаш шарти билан аҳолига қарз бериб келган. Бу ҳақда 16 июнь куни “Тошкент” телерадиоканали орқали махсус кўрсатув ҳам намойиш этилган эди.
 
Дастур эфир юзини кўргач, Аҳмадбойни таниган ҳам таниди, танимаган ҳам... Ўзбекистон миллий телерадиоканалидан олинган маълумотларга қараганда, эртага, 30 июнь куни “Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Ёшлар” телерадиоканалларида Аҳмад Турсунбоевнинг ноқонуний фаолияти, у ташкил этган “молиявий пирамиди” ва унинг ортидаги кирдикорлар ҳақида “Аҳмад васвасаси” номли кўрсатув эфирга узатилади. Айтилишича, кўрсатувдан Аҳмад Турсунбоевни сўроқ қилиш жараёни ҳам ўрин олган.
 
Дастур “Ўзбекистон” телерадиоканалида соат 18:00да, “Тошкент” телерадиоканалида соат 19:15да, “Ёшлар” телерадиоканалида эса соат 20:20да намойиш этилади. 

Теглар:Аҳмайбой Аҳмад Турсунбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар