...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига раҳбарлар тайинланди


19:14, 13.09.2018 Жамият
 3 276

Марказ амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.
 
Дилорам Ғофурджоновна Ташмухамедова Тадқиқот маркази директори, Дилдора Мирсобитовна Каримова ва Дилбар Мағрибжоновна Олимжонова ушбу марказ директор ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тйинлов Оила илмий-амалий тадқиқот маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар