...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилади


20:32, 25.12.2018 Жамият
 9 214

Профилактика инспекторларининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарорга мувофиқ ҳокимларга ҳар куни тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юкланиб ва бунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.
 
“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди, улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади.
 
Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Маҳалла посбони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар