...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Автотест” монополияси бекор бўлди. Сабаблари маълум


09:34, 24.02.2018 Жамият
 8 656

Ҳукуматнинг тегишли қарори асосида “Автотест” монополияси бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштариш чора тадбирлари тўғрисидаги” 139-сонли қарори билан кеча, 23 февраль куни Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи “Автотест” инновацион автомактабининг монопол ҳуқуқи бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ҳужжатда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чораларга қарамасдан ҳали ҳануз бу борада ҳайдовчилар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашни натижадорлигини яхши деб бўлмаслиги таъкидланади.
 
Шунингдек, ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш Ҳукуматнинг йўл ҳаракати ҳавфсизлигига оид стратегик чора-тадбирларининг бир қисмидир.
 
“Avtotest Report” МЧЖнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича эришган ютуқлари, унинг замонавий ўқув-услубий технологиялардан фойдаланилаётганлиги ва имкониятларидан келиб чиқиб, ушбу қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш унинг зиммасига юклатилган эди. Буни давлат-хусусий шерикчиликнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳолаш мумкин.
 
“Avtotest Report” МЧЖ тажрибаси, хусусий бизнес ташкилотлари ҳам бу борада сифатли хизматлар кўрсатиши мумкинлигини ва соҳани ривожлантириш учун навбатдаги қадамни қўйиш вақти келганлигини кўрсатди.
 
Ҳукумат томонидан киритилган таклифлар ва “Avtotest Report” МЧЖ тажрибаси инобатга олиниб, 23 февралдаги қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди.
 
Шуни таъкидлаш керакки, ҳайдовчиларнинг етарли билим ва малакага эга бўлиши нафақат ўзлари учун балки барча фуқароларнинг хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари ўрнатилди.
 
Бундан ташқари, қарор билан автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмаслиги белгилаб қўйилди.

Теглар:Автотест монопол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар