...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев Туркия Президентини табриклади


09:06, 19.04.2017 Жамият
 1 987

Шавкат Мирзиёев қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.

Туркияда 16 апрель куни референдум бўлиб ўтгани ва унда халқ мамлакатнинг парламентар бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиши учун овоз беришгани ҳақида хабар қилган эдик.

Кеча, 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Эрдўғанни ушбу референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлик муносабатлари тобора фаоллашиб бораётганидан мамнунлигини таъкидлаб, қардош ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар яқин истиқболда сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига ишонч билдирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида янги зафарлар, қардош Туркия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Эрдўған Ўзбекистон Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар