...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Рустам Қосимов янги лавозимга тайинланди


20:03, 20.06.2017 Жамият
 6 968

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПФ-5091-сонли фармонига мувофиқ, Қосимов Рустам Собирович Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавoзимига тайинланди.

Шунингдек, Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3072-сон қарорига мувофиқ, Миршод Махмудович Қурбанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Теглар:Рустам Қосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар