...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Автомобиллар учун “чиройли” рақамлар 1 сентябрдан сотувга қўйилади


20:40, 12.07.2017 Жамият
 7 814

Ҳужжатга мувофиқ, бир ой ичида юқорироқ ставка бўйича номерларни танлаш тартиби ҳам ишлаб чиқилади.

Айни пайтда автомобиллар учун сотиб олинадиган “чиройли” рақамларни расман сотувга чиқариш бўйича ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бу ҳақда 2 май куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев айтиб ўтган эди.

Энди ушбу ҳужжат ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ПҚ-3127-сонли қарори имзоланди.

Ҳужжатнинг 12-бандида қайд этилишича, жорий йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат номерларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилади.

Ҳужжатга мувофиқ, бир ой ичида юқорироқ ставка бўйича номерларни танлаш тартиби ҳам ишлаб чиқилади.

Теглар:чиройли рақамлар Автомобиллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар