...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зулайҳо Бойхонова турмуш ўртоғи ва Абдуҳошим Исмоиловни туғилган куни билан табриклади


15:04, 13.06.2016 Шоу-бизнес
 15 606

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова турмуш ўртоғини ва устози Абдуҳошим Исмоиловни таваллуд куни билан Instagram орқали табриклади.

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ҳам ижтимоий тармоқлардан доимий равишда фойдаланиб келадиган устоз санъаткорлардан бири. Хонанданинг Instagram’даги шахсий саҳифасини унинг дўстлари ва санъат олами вакилларигина кузатиши мумкин. Уларнинг сони эса бор-йўғи 168 нафар.
 
Куни кеча хонанда Instagram’даги шахсий саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратини жойлаштириб, уни таваллуд куни билан табриклаган эди.
 
“Суянчим, маслаҳатдошим! Сиз билан босиб ўтган ҳар бир кунимга раҳмат! Илоҳим менинг бахтимга ва фарзандларимизнинг бахтига умрингиз узоқ бўлсин. Фарзандларимизнинг бахтини бирга кўриб яшайлик.Сиз билан мен бахтлиман. Туғилган кунингиз билан!”, деб ёзади Бойхонова.
 
Қолаверса, хонанда турмуш ўртоғининг таваллуд кунидан бир кун аввал устози, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловнинг ҳам суратини саҳифасига жойлаштириб, уни ҳам таваллуд топган куни билан табриклаган эди.
 
“Бугун устозим, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Абдуҳошим Исмоиловнинг таваллуд топган кунлари. Яратган умрингизни узоқ қилсин. Оилангиз ва биз шогирдларингиз бахтига 100 ёшлардан ошиб юринг. 64 ёшингиз муборак бўлсин”. 

Теглар:Зулайҳо Бойхонова Абдуҳошим Исмоилов Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!