...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зидан Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган футболчи кимлигини айтди


15:03, 10.11.2017 Спорт
 5 298

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зидан “ПСЖ” ҳужумчиси Неймар ҳаракатларидан завқ олишини яшириб ўтирмади.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз шогирди Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессилардан ташқари яна бир бўлажак юқори истеъдод соҳиби борлигини айтиб ўтди.
 
Зидан “ПСЖ” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар истеъдодини Роналду ва Месси билан тенглаштирди.
 
“...Роналду ва Месси шубҳасиз дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланишади. Уларнинг ўзига яраша футбол ўйнаш услублари бор.
 
Икки футболчининг майдонда ва ҳаётда қилаётган ишларини бошқалар такрорлашига ишониш қийин. Тўғри, “Барселона” Мессига, “Реал” эса Роналду хизматларига доимо муҳтож.
 
Месси, Роналду мавзусини муҳокама қиладиган бўлсак, ишонинг, муҳокамани йиллар давомида охирига етказиб бўлмайди. Тан олиш керак ҳар иккиси ҳам футболда ўз ўринларини топиб бўлишди.
 
Лекин дунёда яна бир футболчи борлигини унутмаслигимиз лозим. Гап Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган Неймар ҳақида кетмоқда.
 
Бразилиялик футболчининг майдонда қилаётган ишлари тақсинга лойиқ. Унинг ҳаракатларидан шунчаки завқ олиш мумкин. Неймар “ПСЖ”га ўтиб тўғри қарор қабул қилди.
 
Ҳар бир кишида ўз истак ва мақсадлари бўлади. Неймар ҳам айнан шу йўналишни танлади ва мақсади сари олға ҳаракат қилишда давом этмоқда”, дейди Зидан.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар “Барселона” клубидаги жамоадошларига қайтиш истаги борлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зинеддин Зидан Неймар Криштиану Роналду Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!