...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободдаги йирик бизнес марказ акциялари сотувга қўйилди


14:09, 18.10.2017 Жамият
 2 754

Халқаро бизнес маркази Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси балансига ўтказилган.

Шавкат Мирзиёевнинг 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Интерсервис” республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашма давлат корхонаси ҳамда “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ Ташқи савдо вазирлиги тузилмасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.
 

Бунда “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакети 1 ой муддатда баҳоланади ва белгиланган тартибда савдога қўйилади (давлат акцияларнинг 51%ни сақлаб қолади).
 
“Халқаро ҳамкорлик маркази” таркибига кирган “TashkentPlaza” савдо маркази ҳамда “Чимган” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги дам олиш зонаси тегишинча Ташқи савдо вазирлигининг “Ўзсаноатэкспорт” АЖ ва “Ўзтрейд” АЖ балансига ўтказилди. Шу боис “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ давлат акциялари сотуви ушбу активларсиз ўтказилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Халқаро ҳамкорлик маркази акциялари Акциялар сотувга қўйилади 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар