...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда рўй берган ЙТҲ 7 кишининг умрига зомин бўлди


16:54, 10.02.2017 Жамият
 8 079

Гувоҳлар автоҳалокатнинг кечаси юз бергани ва даҳшатли ҳолатда бўлганлиги учун ҳеч қандай фотосурат олинмаганлигини таъкидлашмоқда.

Кеча, 9 февраль куни кечаси Юнусобод туманидаги собиқ 5-болалар шифохонаси чорраҳасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу автоҳалокат ҳақидаги хабар бир зумда “Водители Ташкента” гуруҳида тарқалиб кетди.
 
Гувоҳларнинг маълум қилишича, Spark ва Matiz русуми автомобиллар иштирокида юз берган ҳалокат сабаб 7 киши қурбон бўлган.
 
Matiz автомобилининг рақами Жиззах вилоятига тегишли бўлганлиги айтилмоқда. У катта тезликда светофордан қизил чироқда ўтиб кетиб, Spark билан тўқнашган. Автоҳалокат сабаб Matiz машинаси ағдарилиб кетган. Гувоҳлардан бирининг маълум қилишича, автомобиль кўтарилганида унинг остида бир қизнинг жонсиз танасини топишган.
 
Тахминларга кўра, Matiz автоуловининг ҳайдовчиси ширакайф ҳолатда бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автоҳалокат ЙТҲ Юнусобод Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар