...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда 67 ёшли фуқаро ёнғин ичида қолди


09:05, 27.10.2017 Жамият
 2 775

Аҳоли турар-жойида содир бўлган ёнғин бартараф этилди.

23 октябрь куни соат 13:06 да Тошкент шаҳар ИИББ КВБМга Юнусобод тумани 2-даҳаси, 23-уй, 48-хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
 
Ёнғин содир бўлган манзилга 2 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 1 та махсус автонарвон юборилган.
 
Биринчи жанговор бўлинмалар ёнғин содир бўлган манзилга соат 13:10 да етиб борган вақтда, чақирилган манзилдаги 48-хонадондан қора тутун чиқаётганлиги ва уй эгаси хонадонда қолиб кетганлиги маълум бўлди.
 
Навбатчи смена шахсий таркиби томонидан 1950 йилда туғилган фуқаро Сафаров Георгий Вартанович қутқарилиб, унга ёнғин жойига етиб келган тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Жанговор бўлинмалар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:21 да бартараф этилди.
 
Ёнғин натижасида хонадон ётоқхонасида ўрин-кўрпалар бўлган 2 м2 майдон ёнган.
 
Мазкур ёнғин маст ҳолда сигарета чекиш оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ёнғин содир бўлди Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар