...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди


15:19, 18.04.2017 Жамият
 3 543

Бахтиёр Абдусаматов 2011-2013 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Март ойининг охирида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик. 25 мартдан собиқ ҳокимнинг биринчи ўринбосари Сардор Қосимов ҳоким вазифасини бажариб келаётган эди.
 
Бугун, 18 апрель куни 2013 йил декабрдан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимида ишлаган Бахтиёр Абдусаматов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
 
Бахтиёр Абдусаматов 2011-2013 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал ҳам мазкур вазирликда турли лавозимларда ишлаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Юнусобод Ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Asqar
08:45 19.04.2017

Бу галатимасмикин...... Президнтимизнинг хамма гаплари телевизордаги койишлари хайсанлари ХУЖАКУРСИНГАМИ дейман. Анув куни танкид килиб ишдан олиб ташлаган согликни саклаш вазирини КАЕРГА ПРЕЗИДЕНТ Академиясига Рктор килиб куйдилар. Энди бу кишига хайфсан бериб Юнусободга хоким килиб куйдилар!!! ГАП ЙУК ЧАРЧАМАНГ деб коламиз1 Бу ёда яхши ишлаб колар а худо хохласа



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар