...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусобод туманидаги цех ёниб кетди


12:54, 14.11.2018 Жамият
 4 958

Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Бугун 14 ноябрь куни Юнусобод туманидаги цехда ёнғин содир бўлди. Воқеа ҳақида соат 10:00 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига  Куч ва воситаларни бошқариш марказига хабар келиб тушган.
 
Ёнғин туманнинг Боғишамол кўчаси 160-уйда жойлашган “Юнусобод кичик саноат зонаси” ҳудудидаги “Стройтеплоизоляция”  масъулияти чекланган жамиятнинг синтефон ишлаб чиқариш цехида юз берган.

“Ёнғинни ўчиришга 14 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғин соат 10:34 да қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ”, дейилади ИИВ хабарида.
Сарвиноз Хайдарова

Теглар:ёнғин Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар