...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЮНИСЕФ Ямандаги ҳолат ёмонлашувидан хавотирда


08:59, 14.11.2017 Олам
 2 301

Яманда дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз содир бўлиши кутилмоқда.

Агар Саудия Арабистони бошчилигидаги араб каолицияси аэропортлар, денгиз йўллари ва Яман билан чегарани очмайдиган бўлса, ушбу мамлакатдаги ёқилғи манбаси ноябрь ойининг охирига бориб тугаши айтилмоқда.
 
Бу ҳақдаги хавотирлар БМТнинг Болалар жамғармаси вакили Мериткселл Релано томонидан билдирилган.
 
Ямандаги миллионлаб одамлар ижтимоий инқироз сабабли халқаро гуманитар ташкилотларнинг ёрдами билан яшамоқда. Барча транспорт йўлларининг ёпилиши эса бу минтақадаги инқирозни янада чуқурлаштирмоқда. БМТ жамғармаси мамлакатдаги болалар тўйиб овқатланмаётгани борасида ўз хавотирларини билдирмоқда.
 
Яманга ёқилғи мсулотлари денгиз йўли орқали олиб келинади, ушбу йўлларнинг ёпилиши мамлакатдаги ёқилғи нархларини 60 фоизга ошишига сабаб бўлди.
 
Маълумот учун, 2014 йилдан буён Яманда қуролли можаро давом этмоқда. Бу курашларда шиа қўзғалончилари ва Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳамда амалдаги президент Абдураббу Мансур Хади тарафидан ҳукумат қўшинлари иштирок этмоқда.
 
2014 йилдан буён мамлакатнинг каттагина қисми хуситлар томонидан назорат қилинмоқда. Пойтахт Сано шаҳри ҳам уларнинг назорати остида қолмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Яман давлати ЮНИСЕФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!