...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонованинг либоси тинимсиз танқидларга сабаб бўлмоқда


17:11, 22.03.2016 Шоу-бизнес
 40 970

Хонанда ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирилаётган фикрлардан тегишли хулоса чиқарар, балки...

Сўнгги вақтларда санъаткорларнинг омма қаршисида ўзини тутиши, саҳна маданиятига риоя этиши ва томошабинлар олдига кийиб чиқаётган либослари ОАВ ва мухлислар томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида хонандалар Лола Йўлдошева, Манзура Йўлдошева ва Нилуфар Усмонова билан боғлиқ ҳолатларни эслашнинг ўзи кифоя.

Кеча, 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тошкентдаги ресторанлардан бирида кичик концерт дастурини тақдим этди. Хонанданинг ушбу концерт дастуридан бир қанча суратлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга, хусусан, Юлдуз Усмонованинг номига расмийлаштирилган саҳифага ҳам жойлаштирилди. Ушбу суратлар айни дамда ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжеридаги айрим гуруҳларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Суратга нисбатан изоҳ қолдираётганларнинг аксарияти Юлдуз Усмонованинг концертга кийиб борган либосини қоралаб, уни ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганликда айблашмоқда. Уларнинг фикрича, кўйлакнинг олд қисми жуда кенг очиб юборилган.“Юлдуз Усмонова бу либоси билан ёш санъаткорларга қандай ўрнак бўлиши мумкин?” қабилидаги саволларнинг охири кўринмаяпти. Албатта, хонанданинг либосига эмас, унинг қўшиғига баҳо бериш кераклигини талаб қилаётган мухлислар ҳам йўқ эмас.

Бизнингча, икки фикрда ҳам жон бордек. Бироқ ёшларни танқид қилиш ва уларни тўғри йўлга бошлаш учун аввало инсоннинг ўзи ҳар тарафлама бунга лойиқ бўлиши керак эмасми? Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова – тирик афсона. Қўшиқлари билан миллионлаб инсонларнинг қалбидан жой олган оташнафас ҳофиза. Шунга яраша у мухлисларини қандай ҳурмат қилишни ҳам яхши билади. Шунинг учундир мана 30 йилдирки, у ҳамон саҳнада. Бугунги санъат эса кечагисидан анча фарқ қиляпти. Тўғри, қўшиқларнинг умри қисқа, мазмуни саёздир, бироқ тингловчи бугун нафақат қўшиққа, балки санъаткорнинг маънавий қиёфасига ҳам эътибор қаратаётгани сир эмас. Хонанда ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирилаётган фикрлардан тегишли хулоса чиқарар, балки...

Теглар:Юлдуз Усмонова Ижтимоий тармоқ Санъаткор маданияти Саҳна маданияти Лола Йўлдошева Манзура Йўлдошева Нилуфар Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dildor
14:24 24.05.2016

ШАРМАНДА!!! Эссиз санъат! Канчадан канча эркак, аеллар, болалар томоша килади. Ешиям бир жойга бориб колган , Сагал атрофигаям караш керак инсон! Уят! Шундок санъатини, обрусини хор кипти!


Мохира
13:03 21.04.2016

Шоу-бизнес хонандаларига хайронман. Кийналиб, тер тукиб зурга танилиб, обру-эътибор топишадию... Уни бир онда осонгина йукотишади. Ярим-ялангоч Европада, Туркияда, Россияда, гарб мамлакатларида юрганда кияверинглар, бемалол. Лекин Узбекистонда менталитетимизга хос ва мос булишингиз шарт. Чунки сиз узбексиз. Шу ерни нон ва тузини ичгансиз. Лола, Райхон, Азиза Ниёзметова, Азиза Низомова ва бошкаларга караб урнак олманглар ёшлар. Буларга ярим метр мато етмаган шекилли. Шундай фаровонликда яримта куйлакни узларига эп куриб юришипти.


бек
10:43 21.04.2016

Буюк империяларни кулашига аелларни очик сочиклиги, маишат бузуклик сабаб булган.Минг йиллик тарих бунга гувох.Имом бухорий ни юртида афсус бу нарсалар гуллаб ривожланяпти.Хокимият рахбарлари бошликлар кур ва соковми?Кичик рахбарлар качон мустакил фикрлашни урганишади.Урток рахбарлар шуро империяси тугаганига 25 йил булди.Агар кичик рахбарлар президентни айтганини ярмини килишгандами хаетимиз яна хам гузал буларди!Юлдуз сиз хам бир кун карирсиз кузиздан нур кетади муккаясиз.Ярим ялонгоч холингиз билан канча эркакларни куз зиноси билан захарладиз?Узи сизи эриз борми?Булса хам ДАЮС.........


бек
14:09 14.04.2016

Аеллари очик сочик юрибдими ! Эрларга бари бирми? Кандай килиб бу давлат кучли булсин!Эшакни устига энг нодир китобни юкласа нима булади?Эшакк эшшаклигича колади.Бундайларга ОЛЛОХНИ ланати булсин деган дуо кетган Бу дуога 1450 йилбулган булса хам хозир хам кучида.


Мухлис
18:54 10.04.2016

Интернетдан Ўзбекистон ва дунё хабарларидан воқиф бўлиш учун, кашфиётлар, ихтиролардан хабардор бўлиш учун фойдаланамиз, Сизга келсак "Миша" унақа кўнгилга тегадиган гапларни уйда қиласиз танимаган инсонларга эмас. Муқаддас китоблар бутун мусулмон ахли учун, фақат араблар учун эмас, китоб ўқиган одам қоронғига кирволиб ўқийди деб сизга ким айтди, илм маърифатдан, ахлоқдан анча узоқда экансиз, сиз кўпроқ қоронғида экансиз, жамиятга сизга ўхшаганларни фикрлари салбий таъсир қилади, сиз ўзбек бўлсангиз ўзбекона урф-одатларни хурмат қилган бўлардиз



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!