...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш журналистлар уй-жой ва қалам ҳақи муаммоларини ўртага ташлади


18:28, 21.07.2017 Жамият
 2 221

Таъсирланиш бўлмаса, ҳаракатланиш бўлмайди. Ҳаракат бўлмаса, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди

Ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш, миллий журналистикамизни янада ривожлантиришда уларнинг ўрни ҳақида Миллий матбуот марказида давра суҳбати бўлиб ўтди.
 
Ўзаро очиқ мулоқотда ёш журналистларни уй-жой, етарлича меҳнат ва қалам ҳақи билан таъминлаш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
 
Олий таълим муассасаларида журналистика йўналишларида таҳсил олаётган талабаларни кўпроқ амалиётга жалб этиш малакали кадрлар етишиб чиқишида ва миллий журналистикамизнинг ривожланишига катта таъсири борлиги турли фикрларда янгради.
 
Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким барча фикрлар уюшма томонидан қатъий тартибда ўрганиб чиқилиши ҳамда амалий ифодасини топишини айтиб ўтди.
 
“Жамият” газетаси бош муҳаррири Бекзод Шукуров йиғилиш сўнгида қалам билан боғлиқ ҳаётий мисол келтирди. Яъни қалам яхши ёзиши учун қаламнинг учи яхши йўналган бўлиши даркор. Ҳар вақт кўнгилдагидек из қолдириши учун қалам вақтида чархланиб туришни тақозо этади. Шу маънода, журналистлар доимо ўзини “чархлаб” бориши шарт!
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ёш журналистлар Саъдула Ҳаким қалам ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

$
20:31 21.07.2017

ёш журналистлар аввало подадан олдин чанг чикармасдан ишоасин хакикатни ёзсин турмушда учрайдиган кариндошчилик пахта ва галла урим йигими вактида кабул пунктларидаги уриб колишлар тугрисида ёзсин кетин уй жой калам хаки хакида гаплешсак булади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар