...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!


17:59, 24.11.2018 Жамият
 9 604

ИИВ фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мамлакатда совуқ кунлар бошланиб, йўлларда ҳаракатланиш мураккаблашгани учун йўл ҳаракаати қатнашчиларига мурожаат билан чиқди.
 
“Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди”, дейилади вазирлик мурожаатида.
 
Эслатиб ўтамиз, 24-27 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, республикаи бўйлаб қор ва ёмғир ёғиши кутиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ Мурожаат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар