...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йилига 230 минг АҚШ доллари пул топадиган фаррош ҳам бор


11:06, 09.02.2017 Бу қизиқ
 5 212

Сўнгги 3 йилда Лян Чжао Чжан 680 минг доллардан ортиқ даромад олган.

Сан-Францискода фаррош Лян Чжао Чжан йилига 230 минг доллардан ортиқ даромад олади
 
Чжао Чжан кунига 17 соатдан ишлайди. Унинг асосий иш ҳақи йилига 56 минг долларни ташкил қилади. Чжан ишлайдиган компания унга мукофот сифатида яна 14 минг доллар қўшиб беради. Қолган 162 минг долларни эса у меъёрдан ортиқ, яъни қўшимча ишлагани учун олади.
 
Чжао Чжан ишлайдиган компания раҳбарияти уни ҳеч қачон ишдан қочмайдиган ходим сифатида ҳурмат қилади.
 
Нашрда келтирилишича, сўнгги 3 йилда Лян Чжао Чжан 680 минг доллардан ортиқ даромад олган. У 2015 йил давомида мутлақо таътилсиз ҳар куни ишлаган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Фаррош Ойлик маош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!