...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яқин икки йилда Тошкентда 350 та янги автобус ҳаракат қилишни бошлайди


13:07, 28.12.2017 Жамият
 2 774

MAN A22 CNG автобуслари 90 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади.

27 декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” JV MAN Auto-Uzbekistan томонидан тақдим этилган илк 50 та замонавий паст полли MAN A22 CNG автобусларини қабул қилди. Бу транспорт воситалари сиқилган табиий газда ҳаракат қилади.
 
Янги қабул қилинган автобуслар яқин орада пойтахт йўловчилари учун фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
 
JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси келаси йилда Тошкентга 110 та шундай автобусларни, 2019 йилда эса 190 та замонавий транспорт воситаларини етказиб беради. 3 йил давомида пойтахт автопарки 350 та янги автобуслар билан тўлади.
 
“Ўзавтосаноат” бошқармаси раис ўринбосари Абдураҳим Мусаевнинг айтишича, бундай автобуслар илк марта 2015 йил сентябрь ойида синовдан ўтказилган. Бугунги кунгача транспорт воситалари ҳеч қандай муаммосиз ҳаракат қилмоқда. Автобус салони барча замонавий талабларга жавоб беради.
 
Янги паст полли автобуснинг узунлиги 12 метр бўлиб, унинг енгил алюмин кузови йўл қатламига оғирликни пасайтиради, натижада йўлдан фойдаланиш муддати ҳам узаяди. Автобусга 310 та от кучига эга двигатель ўрнатилган. Автобус 90 нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади. 
Дурдона Расулова

Теглар:JV MAN Auto-Uzbekistan “Тошшаҳартрансхизмат” MAN A22 CNG автобуслари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар