...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониянинг янги элчиси Абдулазиз Камиловга ҳамдардлик билдирди


18:16, 07.09.2016 Жамият
 1 997

Учрашувда элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Бугун, 7 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япониянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Итони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
 
Нобуаки Ито Япония раҳбарияти номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
 
Вазир ҳамдардлик ва далда сўзлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган мотам маросимларида Япония Ҳукумати делегациясининг иштироки учун Элчига миннатдорчилик билдирди.
 
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди. 

Теглар:Ўзбекистон-Япония ТИВ Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар