...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониянинг қирувчи самолётлари нега ҳавога кўтарилди?


18:25, 20.11.2017 Олам
 4 250

Қирувчи ҳарбий самолётларнинг ҳаводаги парвозида ноқонуний ҳарбий ҳаракатлар кузатилмаган.

Ҳафта охирида Япония ва Хитой ҳаво чегарасида Хитойнинг қирувчи самолётларининг парвози кузатилган.

“Hoursnews” ахборот манбасининг хабарига кўра, ҳавога кўтарилган қирувчи самолётлар таркибида H-6K русумли қирувчи, разведка ишларини олиб борувчи Ту-154 ҳамда радиоалоқаларини назорат қилувчи Y-8 ВВС русумидаги самолётлар бўлган.

Ушбу самолётларни ўз мамлакати ҳаво чегарасини кесиб ўтмаслигини назорат қилиш учун Япония Мудофаа вазирлиги қирувчи ҳаво самолётларини ҳаракатга келтирган.

Якшанба куни кузатилган мазкур вазиятда ноқонуний ҳарбий ҳаракатлар кузатилмаган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қирувчи самолётлар Ҳаво чегараси Япония Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!