...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониядаги жазирама одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда


12:03, 16.08.2016 Олам
 2 663

Юқори об-ҳаво ҳарорати туфайли жабрланганларнинг аксарияти кекса ёшдаги кишилардир.

8-14 август кунлари Японияда кузатилган иссиқ об-ҳаво натижасида 780 киши шифохонага ётқизилди. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир. Жазирама об-ҳаводан жабрланганларнинг аксарияти Токио, Аити, Хёго, Фукуока, Кумамото, Тиба ва Канагавада кузатилган. 
 
Жорий йилги ёз мавсумида иссиқ ҳаводан жабрланиш ҳолати Японияда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Олдинги ҳафтада Япониянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40 даражага етганда, 6.7 минг киши жабрланган. 
 
Япониянинг бош метеорологик агентлиги маълумотларига кўра,  иссиқ об-ҳаво яқин кунларда мамлакатнинг катта қисмида кузатилади. Метеорологлар ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан одамларни кондиционердан фойдаланиш,  кўчаларда узоқ муддат қолиб кетмаслик ва шунингдек, доимий равишда сув ичишга чақирмоқда. 
 
Японияда ёз мавсуми бошлангандан буён юқори об-ҳаво ҳарорати туфайли минглаб одамлар шифохонага ётқизилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи кекса ёшдаги кишилардир. Ҳаттоки, ҳаётдан кўз юмиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Об-ҳаво Жазирама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!