...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониядаги Фукушима фожеасига беш йил тўлди


11:22, 11.03.2016 Олам
 4 852

Фалокат оқибатида 18 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Бугун, 11 март куни Японияда 18 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган кучли ер қимирлаши ва цунами бўлганига беш йил тўлди

Бугун зилзила содир бўлган вақтда бир дақиқалик сукут сақланади ва Император Акиҳито ва Бош вазир Синдзо Абе Токиодаги хотира маросимида фалокат оқибатида ҳалок бўлганлар ёди учун гулчамбар қўядилар.

2011 йил 11 март куни очиқ денгизда бўлган 9 балли зилзила оқибатида катта тўлқинлар пайдо бўлиб Япониянинг шимоли-шарқий қисмидаги қирғоққа келиб урилган эди. Натижада, 1986 йилги Чернобиль фожиасидан кейинги дунёдаги энг хавфли ядро ҳалокати содир бўлди. Цунами Фукушима атом электр стансиясини вайрон қилиб, атроф-муҳитга ва инсонлар ҳаётига катта талофат етказган эди.

АЭСнинг вайрон бўлиши туфайли катта ҳудудга радиация нурлари тарқалиб, 160 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган эди. Аҳолининг кўпчилиги, қайта тиклаш ишларидан кейин ҳам уйларига қайта олмадилар.

Ядро фожиасидан кейин кўплаб японияликлар АЭСларидан фойдаланишга қарши чиқдилар. Фалокат туфайли зарарланган ҳудудларни қайта тиклаш ишлари учун миллиардлаб доллар маблағ сарфланди. Лекин, қилинмаган ишлар ҳали кўп. “Фалокатдан зарар кўрган ҳудудлар тикланмоқда, лекин қалблар ҳалигача вайрон. Мен ҳалок бўлганларнинг юзини ҳалигача унута олмаяпман, бундай ҳолатни ифода этиш жуда мушкул”, –дейди мазкур фожиада 51 ҳамкасбини йўқотган кўнгилли ўт ўчирувчи Эйки Кумагай.

Маълумот ўрнида, 2011 йилнинг мартида зилзила, цунами ва радиацион хавф туфайли жами 470 минг одам эвакуация қилинган. Шулардан, орасида 100 минг фукушималик бўлган 180 минг одам аввалги яшаш жойига қайтмаган. Фукушима заводида 800 минг тонналик радиациядан зарарланган сув сақланади, ва ҳалигача, ундан қутулиш чора-тадбирлари кўрилмаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония цунами Фукушима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!