...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда зилзиладан кейин тиклаш ишларига қанча маблағ кетиши ҳисоблаб чиқилди


10:49, 25.04.2016 Олам
 2 595

14 апрелдан буён Японияда 880 та ер силкиниши кузатилди ва унинг оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

Япониянинг Кюсю оролида зилзила туфайли вайрон бўлган ҳудудларни тиклаш ва кўрилган зарарларни қоплаш учун 286.1 миллиард иена (2.5 миллиард АҚШ доллари) талаб этилади. Бу ҳақда Япония ҳукумати маълум қилди, дея РИА Новости хабар берди.
 
14 апрель куни Кюсю оролида жойлашган Кумамото ва Оита префектураларида 6.5 магнитудали, кейинроқ ундан ҳам кучлироқ, яни 7.3 магнитудали ер қимирлашлари кузтилди.  Ҳозирги кунгача Кюсюда 880 та ерости силкинишлари қайд этилди. Зилзила оқибатида жами 48 киши ҳалок бўлди,  икки киши бедарак йўқолди. 
 
Хабарда ёзилишича, Япония Вазирлар маҳкамаси Кюсю оролида зилзила оқибатида вайрон бўлган объектларни қайта тиклаш учун 2.5 миллиард АҚШ доллари сарфланишини ҳисоблаб чиқди. Яна қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш учун 45 миллион АҚШ доллари талаб этилади.  Бундан ташқари, зилзила бўлган ҳудудларда ўрта ва кичик тадбиркорлик муассасалари 1.4 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди.
 
Юқоридаги ҳисоб-китоблар 20 апрель ҳолатига биноан ҳисоблаб чиқилган,  дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Кюсю Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!