...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг тўлов ставкалари эълон қилинди


15:17, 19.10.2017 Жамият
 7 506

Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун тўлов ставкаларини рўйхатдан ўтказди. Унга кўра...

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтканлиги тўғрисидаги гувоҳнома тўлов ставкалари эълон қилинди.
 
Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун тўлов ставкаларини рўйхатдан ўтказди.
 
Жорий йилнинг 1 октябрь санасидан, халқаро стандартларга мувофиқ, пластикдан тайёрланган ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намуналари ва автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари берила бошлади.
 
Халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган хужжатларга кетган харажатларни ҳисобга олиб, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70% (104 842,5 сўм), ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70% (104 842,5 сўм) да тўловлар жорий қилинди.  
 
Янги намунадаги хужжатлар махсус хавфсизлик тизимига эга, хусусан унга махсус электрон нишон (NFC Смарт-карт) ўрнатилган. У ёрдамида контактсиз маълумотлар алмашинувини ўтказиш мумкин, унда жисмоний шахснинг идентификацион рақами (ПИН ЖС) ва юридик шахслар учун Солиқ тўловчининг идентификацион рақами киритилган (СТИР).
 
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг31 декабрига қадар ихтиёрий равишда, 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар мажбурий алмаштирилади.
 
Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари янги намунадагисига ўтказиш босқичма-босқич, аниқроғи мажбурий техник кўрикдан ўтказилган ҳолатда 2017–2020 йилга қадар алмаштирилади. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси Пластикдан тайёрланган гувоҳнома Тўлов ставкалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар