...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги уйга эга бўлган маданият ходимлари билан танишинг


12:18, 04.04.2017 Жамият
 3 641

Хонадонлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига насиб қилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тизим ташкилотларидаги бир гуруҳ ходимлари оилаларига мўлжалланган 11 хонадоннинг калитлари ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Юнусобод туманининг 17-мавзесидаги бирдан тўрт хонагача бўлган хонадонлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига насиб қилди.
 
Янги уйларга эга бўлганлар: Маданият вазирлиги тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театридан – дирижёр Бобомурод Худойқулов, балет артистлари Улуғбек Олимов, Замир Фазлутов, Нодира Ҳамроева, директор ўринбосари Ойбек Баҳодиров, опера солистлари Рустам Алимардонов, Носир Юсупов, Маъсума Болтабоева, Ширин Маматова, “Тумор” рақс ансамбли бош балетмейстери Чарос Жўрабоева, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасидан эса “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедова.
 
Хизмат уйлари тақдим этилишида, албатта, ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинган.
 
Мисол учун, Б.Худойқулов юқори малакали дирижёр, хорижий давлатларда ўз малакасини оширган, гарчи катта маош эвазига чет элда ишлаш имкони бўлса-да, ўз юрти санъати ривожи йўлида меҳнат қилаётганлиги, қолаверса, оиласи тўрт нафар эканлиги эътиборга олинган.
 
Балет артистлари У.Олимов, Н.Ҳамроева ва З.Фазлутов спектакллардаги образларни юқори техникада ижро этиш билан бирга, юқори даражадаги давлат тадбирларида ҳам фаол иштирок этишмоқда. Н.Юсупов ва Ш.Маматова каби ёш ижодкорлар кўплаб мамлакат ва хорижий миқёсдаги танловларда юқори натижаларга эришиб, юртимиз опера санъатининг ривожига муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Сумбула

Теглар:Маданият ходими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Dilyara
12:41 04.04.2017

Шу янги уйларда униб усишсин! Факат янгилик ва яхшилик олиб келсин янги уйлар!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар