...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ташкил этилган вазирликка раҳбар тайинланди


16:17, 27.05.2017 Жамият
 6 453

У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва “Хитоцубаши” университетини (Япония) битирган.

Кеча, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуҳакимовни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо қўйди.
 
Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва “Хитоцубаши” университетини (Япония) битирган.
 
2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, 2016 йилдан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири лавозимларида ишлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Азиз Абдуҳакимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар