...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги қарорлардаги камчиликларда мутасаддилар айбдорми ёки фуқаролар?


11:52, 20.04.2018 Жамият
 4 246

Президент қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ва қабул қилишни бежизга топширмайди.

Президент фармони ёки қарори билан янги норма жорий этилса, кўпинча уни қўллаш учун нафақат қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, балки қуйироқ даражадаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳам талаб этилади.
 
Шу сабабли Президент муайян ҳокимият органига бундай ҳужжатни қабул қилиш ёки ўзгартиришлар киритишни топшириши бежиз эмас.
 
Бироқ, афсуски, барча топшириқлар ўз вақтида бажарилмайди. Бу ҳолда қонунга итоаткор директор, бухгалтер, кадрлар бўйича ходим, ҳар биримиз қандай йўл тутишимиз керак? Буни қандай амалга ошириш тушунарсиз бўлса, янги нормани бажариш лозимми?
 
Мана шундай “боши берк кўчага киритиб қўядиган” ҳужжатларни тўплаб, маълум изоҳлар билан “Norma.uz” эълон қилди:
 

Топшириқнинг моҳияти

Бизнес-тузилмалар ва бошқа ташкилотлар қандай муаммоларга тўқнаш келди

1

Президентнинг 5.07.2017 йилдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ–5106-сон Фармони:

 

«13. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг: …

 

таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш; … тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

 

21. Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин».

 

Моҳиятан олганда, Солиқ кодексига, Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорига 8-иловага ўзгартиришлар киритилиши керак. Шунингдек имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни қабул қилиш зарур.

Ишлаган йиллар қандай ҳисоблаб чиқарилиши ноаниқ:

 

1-вариант – меҳнат стажини қўшиш йўли билан фақат ҳақиқатда ишланган даврлар бир йил деб ҳисобланади (яъни бир йиллик стаж бир неча календарь йилни қамраб олиши мумкин);

 

2-вариант – таълим муассасасини тамомлаган пайтдан бошлаб календарь йил бир иш йили деб қабул қилинади.

2.

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–2699-сон қарори:

 

«23. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлашда адолат тамойилини сақлаб қолиш мақсадида ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган миқдорда тайинлансин:

 

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойгача – ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и миқдорида;

 

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача – ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и миқдорида;

 

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кўпроқ вақт – ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида…

 

23…

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин».

 

Моҳиятан олганда, Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартиришлар киритилиши керак.

«Ишга янги кираётганлар» атамаси остида кимни тушуниш кераклиги ноаниқ:

 

1-вариант – ҳаётида илк бор ишга қабул қилинаётганлар;

 

2-вариант – ташкилотнинг янги ходимлари.

 

Қуйидаги масала юзасидан аниқ тушунтириш берилмаган: болани парваришлаш таътилидан чиқиш «12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошлаш» ҳисобланадими?

 

Бюджет ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ва бухгалтерлари, бир томондан, нафақани ортиқча тўлашда айбдор деб топилишлари, бошқа томондан эса, – нафақани тўлиқ тўламаганликлари сабабли меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликлари учун жаримага тортилишлари мумкин.

3.

Президентнинг 16.11.2017 йилдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5241-сон Фармони:

 

«4. 1.01.2018 бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин, унга мувофиқ:

 

барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади; ...

 

14. Адлия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бюро ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин».

 

Моҳиятан олганда, Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак. 

Олдиндан ҳақи тўланиши керак бўлган ҳажмларни ҳисоблаш тартиби белгиланмаган.

4.

Президентнинг 14.12.2017 йилдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5285-сон Фармони:

 

«10. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига бадаллар ва ажратмалар солиқ базасидан чиқарилсин…

 

17. Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин».

 

Моҳиятан олганда, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак. 

Базасидан бадаллар чиқариладиган аниқ солиқлар кўрсатилмаган.


Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/qonun_hujjatlarining_qaysi_yangi_normalari_ishlamayaptiБаён этилган ҳолатлар қонун ҳужжатларига битта норманинг жорий этилиши баъзан уни бажаришга йўналтирилган яна бир қатор қоидаларни қабул қилишни талаб этишини яққол кўрсатиб турибди. Бусиз давлат органлари ҳам, бизнес юритаётган фуқаролар ҳам қонунчилик талабларига риоя этиши мушкул.
 
Шуни қайд этиш лозимки, қонун ҳужжатларидаги барча ноаниқликлар солиқ тўловчиларнинг ва фуқароларнинг фойдасига талқин қилинади.
 
Қонун ҳужжатларидаги низоли норма қўлланиладиган ҳар бир ҳолатда уни алоҳида ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш талаб этилади. Сайт хулоса ўрнида маҳаллий қонунчиликдаги тизимли муаммоларни ёритишни мақсад қилганини таъкидлаган.
Икром Раҳмон тайёрлади

Теглар:норма қонунлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар