...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги қарор: Ўзбекистонда балиқ кўпаяди


09:33, 07.04.2018 Жамият
 4 285

Ўзбекистон Республикаси Президенти янги қарорни имзолади.

Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида “Балиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.

Янги ЭИЗ иштирокчиларига ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ имтиёзлар берилади. 

“Балиқ ишлаб чиқарувчи” ЭИЗнинг асосий вазифалари:

- ишлаб чиқариш, сунъий сув ҳавзаларини балиқлантиришни янада ривожлантириш ва балиқчилик хўжаликларини таъминлаш учун балиқнинг янги ва синалган турларини иқлимлаштириш орқали наслли балиқ чавоқларини яратиш;

- наслдор балиқ личинкалари етиштирувчи замонавий инкубацион цех фаолиятини ташкил этиш, балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд балиқ чавоқларини етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш;

- биринчи навбатда, аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, кейинчалик қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплексларни ташкил этиш.

2018 йил 1 ноябрга қадар ер ва сув ҳавзаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланаётган табиий ва сунъий сув ҳавзаларини хатловдан ўтказилади ҳамда уларни товар балиқлар ва балиқ чавоқларини етиштиришга жалб қилиш чоралари кўрилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:ЭИЗ балиқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар