...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги партия съездига делегатлар сайлаш бошланди


18:43, 12.12.2018 Жамият
 2 865

Делегатлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаол иштирок этаётган номзодлар орасидан сайланди.

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Самарқанд вилоятидан делегатлар сайлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
 
Экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари вакиллари, экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича ташкилий қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар, партиянинг низом ва дастури лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.
 
Конференцияда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаол иштирок этаётган, шу соҳада тажриба ва салоҳиятга эга номзодлар орасидан Ўзбекистон Экологик партияси таъсис съездига 19 нафар делегат сайланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Борий Алихонов раислигида ўтказилаётган анжуманда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилиши маълум қилинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:экологик партия делегат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар