...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир халқаро институт Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди


12:17, 01.11.2018 Жамият
 2 674

Болгария фуқароси Тошко Ангелов Европа таълим институти ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги филиали раҳбари этиб тайинланган.

Европа таълим институтининг Ўзбекистондаги филиалини рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Европа таълим институти – ЕТИ” нотижорат бирлашмасининг бош офиси Болгария Республикаси Адлия вазирлигининг Қайдлар бўйича агентлиги томонидан 2018 йил 7 мартда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган эди. Унга кўра, Болгария фуқароси Тошко Ангелов Европа таълим институти ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги филиали раҳбари этиб тайинланган.
 
Уставга кўра, Институт фаолиятининг асосий мақсади – таълим, фаол фуқаролик, спорт, ижтимоий сиёсат соҳаларида фуқароларнинг ҳудудий, миллий ва трансчегаравий даражаларда мослашуви, ривожланиши ва касбий ўзини рўёбга чиқариши бўйича миллий ва Европа қадриятлари ҳамда инновацияларини илгари суриш ҳисобланади.



Ўз навбатида, Европа таълим институтининг Ўзбекистондаги филиали уставида таълим, аҳолининг ижтимоий фаоллиги ва бошқа соҳалар бўйича ўзбек ва Европа қадриятлари, инновацияларини илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий тайёргарлигини ошириш вазифалари белгиланган.

Теглар:Европа таълим институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар