...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яманда Ал-Қоиданинг 800 нафар жангариси йўқ қилинди


15:54, 25.04.2016 Олам
 2 965

Яманнинг Мукалла шаҳрида деярли бир йилдан буён террористлар ҳаракат олиб бораётган эди.

Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси ва Яман ҳукумати биргаликда Ал-Қоида террористик гуруҳининг 800 нафар аъзосини йўқ қилди.
 
Хабарда ёзилишича, террорчилар бир йил давомида назорат қилган Ҳадрамоут вилоятининг маркази Мукалла шаҳрини тарк этишга мажбур бўлдилар.  Яман Президенти Абд-Раббу Мансур Ҳоди қуролли кучлари Саудия Арабистони ва БАА ҳарбийлари ёрдамида Мукалла шаҳрини озод қилиш операциясини муваффақиятли тугатди.  Мазкур шаҳарда 200 минг аҳоли яшайди.
 
Яманда 13 ойдан буён Хуситларга қарши Яман ҳукумати ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ўртасида уруш кетмоқда.  Бу урушда Ал-Қоида террористик гуруҳи ҳам қатнашмоқда.
 
Жорий йилнинг 11 апрель куни Қувайтда БМТ шафелигида Ямандаги урушаётган томонлар ўртасида сулҳ музокаралари бўлиб ўтди ва ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилди. Мазкур музокараларда Ал-Қоида гуруҳи иштирок этмади,  яни музокараларда қатнашиши ман этилди.
 
Яманда жойлашиб олган Арабистон ярим оролидаги Ал-Қоида ташкилотининг бир гуруҳи (AQAP) АҚШ томонидан террористик ташкилотнинг энг хавфли бўлинмаси сифатида тан олинган.
 
Маълумот ўрнида, AQAP яна Ансор ал-Шариа номи билан ҳам маълум. Мазкур террористик гуруҳ 2011 йилги Ямандаги инқилобдан буён фаол ҳаракат олиб бормоқда.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Яман Саудия Арабистони AQAP Ал-Қоида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!