...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида камчиликлар аниқланди


14:44, 13.02.2016 Жамият
 3 016

Мониторинг натижаларига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ЙИДХП орқали тақдим этилаётган 740 та интерактив давлат хизматлардан 29 таси тўлиқ амалга оширилмаётганлиги аниқланган.

Жорий йилнинг январ ойида Алоқа,  ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси томонидан 146 та давлат ва хўжалик бошқаруви органларида,  маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари мониторинги ўтказилди. Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги хабар берди.  
 
Мониторинг натижаларига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида,  маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ЙИДХП орқали тақдим этилаётган 740 та интерактив давлат хизматлардан 29 таси тўлиқ амалга оширилмаётганлиги аниқланган.
 
Камчиликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тегишли идоралар билан ишлар амалга оширилмоқда.

Теглар:Ягона интерактив давлат хизматлари портали My.gov.uz Мониторинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар