...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳожиакбар Тиллашайхов Яшнобод туманига ҳоким қилиб тайинланди


18:56, 31.07.2018 Жамият
 4 452

2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси тамомлаган.

Бугун, 31 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди. Тошкент шаҳри ҳокимияти маълумотига кўра, Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолитдинович Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар  Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолитдинович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Тошкент кимё технология институти (кундузги), 2009 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2010 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  давлат бошқаруви академияси тамомлаган.
 
2016 йилда - Акциядорлик инновация тижорат “Ипак йўли” банки Сағбон филиали бошқарувчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
2016-2017 йилларда Яшнобод тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тиллашайхов Хожиакбар Камолитдинович Яшнобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар